Беларус элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонда ўзининг дипломатик миссиясини якунлаётган Беларус элчисини қабул қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Беларус элчиси Леонид Маринични қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Беларуснинг мамлакатимиздаги элчиси Леонид Маринич жаноблари билан учрашув ўтказдик. Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги ҳамкорликнинг барча соҳаларда ривожланаётганини таъкидладик. Шу билан бирга, ўзаро алоқаларни кенгайтириш йўлида ҳали катта салоҳият мавжуд. Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси номидан жаноб элчига йиллар давомида давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Леонид Маринич Беларуснинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб 2018 йилда тайинланган эди. Ўша йилнинг мартида ТИВ раҳбари лавозимида ишлаган Абдулазиз Комилов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олганди.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистоннинг янги тайинланган элчиси Дуйшонкул Чотоновдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

23:19 / 10.06.2025
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ҳолат юзасидан Россияга ТИВга нота юборди

21:44 / 09.06.2025
Ўзбекистон ТИВ АҚШдаги ватандошларни оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди

13:24 / 05.05.2025
Москвада Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

14:58 / 03.05.2025