Қибрайда 1,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар беришича, туманнинг “Обод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Т.М. хонадонида иссиқхона ташкил этиб, табиий газ тармоғига ҳисоблагичсиз, яширин йўллар билан резина шланг орқали тўғридан тўғри уланган.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1 млрд 259 млн сўмлик зарар ҳисобланди.
Ҳолатга алоқадор барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Мавзуга оид

23:20 / 09.06.2025
Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

13:40 / 28.03.2025