Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
Оилавий корхона раҳбари корхонага қарашли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган.

Фото: Бош прокуратура
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 489 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди.
Бош прокуратура маълум қилишича, “У.Н.П.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.М. корхонага қарашли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган.
Ҳолат бўйича Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (Ўғирлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид

09:55 / 20.06.2025
8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

09:01 / 17.06.2025
Кўп қаватли уйларда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

11:14 / 16.06.2025
Йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги маълум қилинди

08:52 / 27.05.2025