Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг асосий гастрономик шаҳри маълум қилинди
Time Out нашри дунёнинг асосий гастрономик шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Унда биринчи ўринни Луизиана штатининг Янги Орлеан шаҳри эгаллади.

Фото: AP
Шаҳар ҳамиша бой ошпазлик тарихига эга бўлиб келган — унда француз, испан, ветнам ва бошқа миллий таомлар таъсири сезилади. Янги Орлеанда ҳар хил усулда пиширилган қисқичбақалар, гуруч билан қизил ловия ва бошқа кўплаб таомларни татиб кўриш мумкин. Шаҳар аҳолисининг 93 фоизи уни ресторанлари ва очиқ осмон остида овқатланиш имкониятлари учун юқори баҳолаган.
Рейтингда иккинчи ўринни Бангкок эгаллади. Бу шаҳарда ҳашаматли ресторанларда ҳам, уч долларга кўча кафеларида ҳам мазали таомлар ейиш мумкин. Маҳаллий таомларни шаҳар аҳолисининг 86 фоизи, ошпазлик мутахассисларининг 47 фоизи ижобий баҳолаган.
Рейтингнинг юқори учлигини Меделин (Колумбия) якунлади. Бу ерда ҳам ҳар қандай нарх тоифасидаги таомларни топиш мумкин: La Placita de Flórez бозоридаги сархил мевалардан тортиб, қишлоқча таомлар ва қиммат ресторанлардаги нозик менюларгача. Шаҳар аҳолисининг 89 фоизи ресторанларга бориш учун ҳамманинг қурби етишини таъкидласа, 94 фоизи шаҳарда қаҳва ичиш арзонлигини айтади.
Шунингдек, Кейптаун, Мадрид, Мехико, Лагос, Шанхай, Париж ва Жакарта кучли ўнталикка кирди.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025