Италия Россияни ЕИ объекти устидан дрон учирганликда гумон қилмоқда
Россиянинг эҳтимолий учувчисиз учоғи Европа Комиссиясининг Испрадаги қўшма тадқиқот маркази устидан бир неча бор учиб ўтган. Италия прокуратураси дастлабки тергов ишини бошлади.

Фото: Countrypixel/picture alliance
Россиянинг учувчисиз учоғи дея гумон қилинаётган дрон Италия шимолидаги Маджоре кўлида Испра шаҳридаги Европа Комиссиясининг Қўшма тадқиқот маркази устидан бир неча бор учиб ўтган. Бу ҳақда 30 март, якшанба куни Corriere della Sera газетаси ва Италиянинг ANSA ахборот агентлиги ўзининг хабардор манбаларига таяниб хабар берди.
ANSA маълумотларига кўра, яқин атрофдаги Милан прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда ва жосусликда гумон қилинганлар бўйича расмий тергов 31 мартдан бошланади. Бунга терроризмга қарши кураш бўлими масъул бўлади.
Corriere della Sera маълумотларига кўра, дронлар март ойида камида беш марта объект устидан учиб ўтган. Нашрнинг ёзишича, марказ ходимлари экспериментал УУАни аниқлаш тизими туфайли уларни пайқашга муваффақ бўлган.
Яқин атрофда Италиянинг Leonardo мудофаа компаниясининг бир нечта заводлари жойлашган.
Мавзуга оид

13:54
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

13:33 / 25.04.2025