Украина Европа Иттифоқидан яна 3,5 млрд евролик ёрдам олди
Европа Комиссияси Ukraine Facility фондидан Украинага яна бир транш ўтказди. Ушбу дастур доирасидаги ёрдамнинг умумий миқдори 19,6 миллиард еврога етди.

Фото: Xavier Lejeune/European Union, 2023
Украина Ukraine Facility Европа ёрдам фондидан 3,5 миллиард евролик навбатдаги, учинчи траншни олди. Бир йил давомида амалда бўлган ушбу дастур доирасидаги қўллаб-қувватлашнинг умумий миқдори 19,6 миллиард еврога етди. Бу ҳақда 1 апрел, сешанба куни Еврокомиссия сайти ва Украина бош вазири Денис Шмихалнинг Telegram-каналида хабар берилди.
«Ушбу маблағлар бизга макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишда ёрдам беради, - деб ёзади Шмихал. - Қийин кунларда Украинани қўллаб-қувватлаганингиз ва бирдамлигингиз учун ташаккур. Биз биргаликда мустаҳкам туриб, ҳамма нарсани тиклаймиз».
Брюссел бу молиялаштириш «Украинанинг макромолиявий барқарорлигини мустаҳкамлайди, унинг бошқарувини қўллаб-қувватлайди ва узоқ муддатли муҳим ислоҳотларни илгари суради» деб умид қилмоқда.
Қайд этилишича, Киев янги тўловни олиш учун зарур шартларни бажарган.
Мавзуга оид

21:34 / 15.05.2025
Агар Путин келмаган бўлса, демак, Истанбулда қиладиган ишим йўқ – Зеленский

19:34 / 15.05.2025
Путин Туркияга «иккинчи таркиб»ни юборди. Бу нима дегани?

19:17 / 15.05.2025
Путин Истанбул музокараларига жиддий қарамаяптими?

18:18 / 15.05.2025