Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида визасиз тартиб жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрел куни мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Вьетнам миллий мажлиси раиси Чан Тхан Ман бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Суҳбат аввалида делегация раҳбари Ўзбекистон етакчисига Вьетнам Коммунистик партияси бош котиби То Лам, президенти Луонг Куонг ва бош вазири Фам Мин Тиннинг саломини етказди.
Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Ҳукуматлараро ва идоралараро мулоқотларга тизимли тус бериш зарурлиги қайд этилди. Жорий йилда Ханой шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Янги лойиҳаларни илгари суриш учун энергетика, геология, нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича комплекс дастур тайёрлашга келишиб олинди.
Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни, шу жумладан визасиз тартибни жорий қилиш орқали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришга аҳдлашиб олинди.
Мавзуга оид

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин

08:10 / 19.04.2025
Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

23:47 / 18.04.2025