Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Чорвоқдаги халқаро туризм маркази тақдимоти билан танишди
“Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг бир нечта хорижий компаниялар иштирокидаги мастер-режаси кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.
Ушбу туризм маркази Чорвоқ сув омбори бўйида қурилмоқда. Бу галги тақдимотда ушбу йирик лойиҳанинг бир нечта хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқилган мастер-режаси кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, туризм марказини 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш кўзда тутилган. Уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, сайёҳларга қулайлик оширилади. Сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларда меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳлар бўлади. Шунингдек, маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этилади. Яъни бу ерда фақат саёҳат эмас, балки йил давомида яшаш имконияти ҳам яратилади.
Давлат раҳбари бу лойиҳа барча сайёҳларга қулай бўлиши лозимлигини таъкидлаб, мажмуани зарур инфратузилма билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид

14:00 / 05.08.2025
Sea Breeze Uzbekistan қўшма корхонаси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди

23:49 / 04.08.2025
Ҳукумат “Sea Breeze Uzbekistan” қурилишини тасдиқлади

07:02 / 04.08.2025
Ҳукумат қарори билан «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди

10:44 / 02.08.2025