Ўзбекистон | 11:24
3052
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

2023 йил февралидан буён Сирдарё вилояти ССБ бошлиғи бўлган Хуршид Ҳакимов ишдан кетган, унинг ўрнини Санжар Худойбердиев эгаллаган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Санжар Собирович Худойбердиев Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Санжар Худойбердиев 2008 йил Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган. 2008–2010 йилларда клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Янгиобод туман тиббиёт бирлашмасида шифокор-жарроҳ сифатида бошлаган.

Турли йилларда Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Худойбердиев тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

У Сирдарё ССБ бошлиғи лавозимида 2023 йил февралидан буён ишлаб келган Хуршид Ҳакимов ўрнида иш бошлади.

Мавзуга оид