Ўзбекистон | 16:04
1656
2 дақиқада ўқилади

Хитой Андижонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Хитойда бўлди.

Фото: Дунё

Сафар доирасида Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида "Ўзбекистон (Андижон) – Хитой (Гуандун)" бизнес-форуми ташкил этилди.

Унда Хитойнинг мебелсозлик, автомобилсозлик, электротехника, логистика, қурилиш материаллари ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган етакчи компаниялари вакиллари қатнашди.

Андижон делегацияси аъзолари томонидан ўтказилган тақдимотда мазкур ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, драйвер соҳалари, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, жумладан, хитойлик тадбиркорлар учун ташкил этилган махсус саноат парклари тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида икки томонлама музокаралар ташкил этилди. Унда хорижий компаниялар вакиллари билан Андижон вилоятида мисни қайта ишлаш, мебель жиҳозлари, электротехника ва автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, шунингдек, логистика маркази ва саноат паркини барпо этиш каби лойиҳаларни амал ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон вакиллари сафар давомида 37-Кантон кўргазмасида иштирок этди. Делегация вакиллари замонавий технология ва инновацион ечимлар билан танишди. Шунингдек, кўргазма майдонида текстиль саноати, мебелсозлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган компаниялар билан самарали музокаралар ўтказилди.

Мавзуга оид