Украина фуқароси Кир Стармернинг уйига ўт қўйишда айбланмоқда
Полиция 21 ёшли Украина фуқароси Роман Лавринович Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан боғлиқ машина ва иккита уйга ўт қўйишда иштирок этган деб ҳисобламоқда. Айбланувчининг мотивлари ҳақида хабар берилмаган.

Фото: AP
21 ёшли Украина фуқароси Роман Лавриновичга Буюк Британия бош вазири Кир Стармерга алоқадор икки уй ва автомобилга ўт қўйганликда айблов қўйилди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги 15 май, пайшанба куни Лондон полициясига таяниб.
Лавринович 13 май куни Лондон жануби-шарқидаги Сиденхам шаҳрида ҳибсга олинган. У «инсон ҳаётига хавф туғдириш мақсадида» учта эпизодда ўт қўйишда айбланмоқда», — дейилади полиция хабарида. Айбланувчининг мотивлари ҳақида хабар берилмаган.
Кўриб чиқилаётган ҳолатлар ўтган ҳафта содир бўлган учта ёнғиндир: Лондон шимолидаги Кентиш-Таун ҳудудида автомашинада содир бўлган ёнғин, Стармернинг бош вазир бўлгунга қадар яшаган ўша кўчадаги шахсий уйидаги ёнғин ва Лондон шимоли-ғарбидаги уйга ўт қўйиш ҳужумини, шунингдек, оммавий ахборот воситалари Британия бош вазири билан боғлаган. Ҳодисаларда ҳеч ким жабрланмаган, ёнғин фақат кириш эшикларига зарар етказган.
Кир Стармер ўзи билан боғлиқ уй ва автомобиль ёнғинларини демократия ва Британия халқи ҳимоя қиладиган қадриятларга ҳужум деб атади. 2024 йил июль ойидан бери Стармер ва унинг оиласи Даунинг-стритдаги Британия бош вазирининг расмий қароргоҳида истиқомат қилади.
Мавзуга оид

00:06
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди

20:58 / 16.05.2025
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди

19:01 / 16.05.2025
Истанбулда Россия–Украина музокаралари якунланди. Асосий маълумотлар

18:23 / 16.05.2025