Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг яна бир компанияси Европа Иттифоқи санкциялари остида қолди
Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилган Ўзбекистон компаниялари сони бештага етди.

Фото: DPA/ТАСС
Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Trade Engine System компаниясини Россияга қарши санкцияларнинг 17-тўпламига киритди. Санкциялар рўйхати Европа Иттифоқининг расмий сайтида эълон қилинган.
Trade Engine System 2022 йилда рўйхатдан ўтган бўлиб, электрон ва телекоммуникация ускуналари ва эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланади. Компаниянинг директори ва таъсисчиси сифатида Носиржон Акбаров кўрсатилган.
Бу Украинадаги уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган Ўзбекистоннинг бешинчи корхонасидир. 2023 йилдан бери санкциялар рўйхатида Alfa Beta Creative LLC, GFK Logistics Asia LLC, Mvizion LLC, 2025 йил февралидан Uzstanex LLC бор.
Европа Иттифоқининг 17-санкция пакетига Россия, Ўзбекистон, Беларус, Хитой, Туркия, БАА, Сербия ва Ветнамдан 75 нафар жисмоний шахс ва юридик шахс киритилди.
Украина ҳам Ўзбекистон компанияларини ўзининг санкция рўйхатига киритган. Улар: «Оҳангаронцемент», қурилиш техникасини ижарага берувчи Mercury Renaissance, ёғоч хамири ва целлюлоза ишлаб чиқарувчи Raw Materials Cellulose, шунингдек, Фарғона кимё заводи (Фарғона пахта целлюлозаси ишлаб чиқариш корхонаси).
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

16:14 / 02.08.2025
Журналистлар Украинада 121 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

14:06 / 02.08.2025