Жаҳон | 17:15 / 05.06.2025
2010
1 дақиқада ўқилади

Трамп Байденнинг соғлиғи бўйича суриштирув ўтказишни буюрди

Унинг сўзларига кўра, собиқ президентнинг ёрдамчилари муҳим ҳужжатларга Жо Байден ўрнига имзо қўйиш учун авто-имзодан ноқонуний фойдаланган бўлиши мумкин.

Фото: Getty images

АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ ҳамкасби Жо Байденнинг соғлиғи, шунингдек, унинг ёрдамчилари томонидан президентнинг авто-имзосидан фойдаланиш ҳолатларини текширишни буюрди. Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган меморандумда айтилади.

Ҳужжатда таъкидланганидек, Байденнинг руҳияти йиллар давомида ёмонлашган. Доналд Трамп сўзларига кўра, собиқ президентнинг ёрдамчилари муҳим ҳужжатларга Жо Байден ўрнига имзо қўйиш учун авто-имзодан ноқонуний фойдаланган бўлиши мумкин. Авто-имзо айниқса унинг президентлик муддатининг иккинчи ярмида фаол ишлатилган, дейилади меморандумда.

Бош прокурор Оқ уйнинг юридик маслаҳатчиси билан биргаликда текширув ўтказади ва авто-имзодан фойдаланишга ким буйруқ бергани, шунингдек, қайси ҳужжатлар, жумладан, авф этиш тўғрисидаги фармонлар ва ижро фармойишлари шу тарзда қандай имзоланганини аниқлайди.

Текширув шунингдек, Жо Байден соғлиғини яширганми ёки унинг руҳий ҳолати ҳақида ёлғон баёнот берилганми ёки йўқлигини текширади.

 

Мавзуга оид