Долларнинг расмий курси охирги 10 ойликдаги энг паст даражага тушди
Доллар курси кетма-кет учинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 141,5 сўмга (1,1 фоиз) арзонлашди. 19 июн куни амалда бўладиган 12 618,6 сўмлик расмий курс – 2024 йилнинг 7 августидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Марказий банки 19 июндан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. АҚШ доллари курси кунлик савдолар якунига кўра яна 49,5 сўмга ўз қийматини йўқотди.
Умуман олганда, доллар курси кетма-кет учинчи савдо куни сўмга нисбатан пасайиб, деярли 141,5 сўмга (1,1 фоиз) — 12 760,2 сўмдан 12 618,6 сўмга арзонлашди. Бу – 2024 йилнинг 7 августидан (12 615,9 сўм) бери қайд этилган энг паст кўрсаткич.
Йил бошидан буён миллий валюта АҚШ валютасига нисбатан 2,2 фоизга мустаҳкамланди. Таққослаш учун, 2024 йилнинг мос даврида сўм 2,2 фоизга (12 352 сўмдан 12627 сўмга) қадрсизланган эди.
Кун давомида битта банкда Америка валютасини 12 710 сўмдан, яна 3 та банкда эса 12 720 сўмдан сотиб олиш мумкин бўлди.
Айни пайтда сўм курсининг мустаҳкамланишига пул ўтказмалари оқимининг кўпайиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ошиши, асосий ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг барқарорлашиши ва олтин нархининг қимматлашиши фонида экспортнинг ўсиши ва савдо тақчиллигининг қисқариши каби омиллар таъсир қилаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид

10:10 / 17.06.2025
Марказий банк фуқароларни рақамли фирибгарлик ҳақида огоҳлантирди

21:03 / 14.06.2025
Ўзбекистонда насия савдо. Бир йилда бўлиб тўлаш 1,5 баробаргача қимматга тушади

17:14 / 14.06.2025
“2000-йиллар бошидаги даража” – пластик карта эгалари карталарни ёптиришда бюрократияга дуч келяпти

13:17 / 12.06.2025