Ўзбекистон | 10:21
1865
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини сотаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган икки нафар шахс қўлга олинди. 

Фото: Видеодан кадр

Ургут туманида яшовчи шахс ўзининг танишларига 1 грамм гиёҳвандлик воситасини 130 минг сўмга сотиб келаётгани ҳақида маълумот олинган

18 июн куни Самарқанд шаҳар Галаосиё маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда Ургутда яшовчи шахс ўзининг таниши, Ургутда яшовчи бошқа бир шахс билан бирга тадбирда шартли харидор сифатида қатнашган фуқарога 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётганда ушланди. 

Ҳолат юзасидан 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, иккала фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Мавзуга оид