Исроилнинг Ғазога зарбалари: 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Исроил армияси қурбонлари орасида гуманитар ёрдам кутаётган тинч аҳоли вакиллари бор.

Фото: Anadolu Agency
Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш манбаларининг маълум қилишича, Исроилнинг эрталаб бошланган қатор ҳужумларида камида 10 нафар фаластинлик, жумладан гуманитар ёрдам кутаётган тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлди.
Исроил кучлари Ғазо шаҳри жануби-ғарбида, одамлар гуманитар ёрдам келишини кутаётган Нецарим йўлаги ҳудудини ўққа тутиши оқибатида 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 15 дан ортиғи яраланди. Ярадорлар шаҳар жанубидаги Ал-Қудс касалхонасига етказилди.
Сектор марказидаги Вади Ғазо ҳудудидаги Салаҳ ал-Дин кўчасида тўпланган тинч аҳолига уюштирилган ҳужумда яна бир фаластинлик ҳалок бўлди, 50 нафари яраланди, жумладан, ўн нафари оғир аҳволда. Ҳодиса Нусейрат қочқинлар лагери яқинида содир бўлган, дея хабар беради "Ал-Ауда" касалхонаси.
Шунингдек, Ғазо сектори марказида жойлашган ал-Завайда ҳудудидаги турар жой биносига уюштирилган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил қўшинлари Хон-Юнус шарқидаги Ал-Қарара ҳудудида уйларни портлатиб юборган, Ғазо шаҳри шарқидаги аҳоли турар жойларига ҳаво ҳужумларини, артиллериядан ўққа тутишни ва ҳужумларни кучайтирган.
Исроил тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бораётганига қарамай, секторда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишда давом этмоқда.
Мавзуга оид

09:40 / 05.07.2025
Исроилнинг Ғазога янги ҳужуми оқибатида 37 фаластинлик ҳалок бўлди

09:00 / 05.07.2025
Радикал исроилликлар Наблус ҳудудидаги ўнлаб дарахтларни йўқ қилди

08:44 / 05.07.2025
Ҳамас Ғазода 60 кунлик сулҳ битимига «ижобий» жавоб берди

18:56 / 04.07.2025