ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё давлатларини 2035 йилга қадар тамаки ва алкогол маҳсулотлари нархини 50 фоизга оширишга чақирди.

Фото: Depositphotos
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунё давлатларини тамаки, алкогол ва ширин ичимликларнинг ҳақиқий нархини оширишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда сўз боради.
«ЖССТ зарарли маҳсулотларга солинадиган солиқларни оширишни таклиф қилади — бу соғлиқни сақлаш манфаатларида ва миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилиши керак. Бугун ЖССТ янги йирик ташаббус билан чиқди ва унда давлатлар 2035 йилгача тамаки, алкогол ва ширин ичимликларнинг ҳақиқий нархини ҳеч бўлмаганда 50 фоизга оширишга чақирилмоқда», — дейилади ҳужжатда.
Баёнотда айтилишича, бундай чоралар сурункали касалликларга қарши курашиш ва давлат бюджети учун муҳим даромад манбаини таъминлаш мақсадида зарур. ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки, алкогол ва ширин ичимликлар истеъмоли юрак хасталиклари, саратон ва диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид

17:36 / 02.07.2025
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди

16:06 / 02.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

17:42 / 01.07.2025