Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бири ёниб кетди
Бугун, 4 июл соат 02:42 да Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Сағбон” МФЙ, Фитрат кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:10 да ўраб олинган ва соат 04:05 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 140 кв м майдонда шифти, томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.