Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус хизмат: СБУ зобитини отиб кетган ФСБ агентлари ўлдирилди
ФСБ буйруғи билан Киевда Украина хавфсизлик хизмати полковниги Иван Воронични отиб кетган Россия махсус хизмати ходимлари йўқ қилинди, деб хабар берди СБУ. СБУ маълумотларига кўра, қотиллар қўлга олинаётганда қаршилик кўрсатган.

Фото: СБУ
Киевда Украина хавфсизлик хизмати полковниги Иван Воронични ФСБ буйруғи билан отиб ўлдирган Россия махсус хизмати агентлари йўқ қилинди, деб хабар қилди СБУ. Вороничнинг қотилларини топиш бўйича махсус операция тафсилотлари Украина махсус хизмати раҳбари Василий Малюкнинг мурожаатида эълон қилинган.
Унга кўра, «РФ ФСБ агент-жанговар гуруҳи» Украинага олдиндан жўнатилган, унга эркак ва аёл кирган. Улар полковникнинг орқасидан юриб, унинг кун тартиби ва маршрутларини билиб олди, сўнг кураторидан тўппонча яшириб қўйилган жойнинг координаталарини олди. Қотилликни амалга ошириб, улар Киев вилоятида яширинишга ҳаракат қилган.
«Яширин қидирув, фаол аксилразведка ҳаракатлари натижасида душман уяси аниқланди», ҳибсга олиш вақтида улар «қаршилик кўрсата бошлади, ўт очилди, шунинг учун улар йўқ қилинди», деди СБУ раҳбари. Видеода Малюкнинг орқасида машиналарни кўриш мумкин ва у кадрдан чиқа бошлаганида жасадлар ҳам кўринган.
50 ёшли СБУ полковниги Иван Воронич 10 июл куни эрталаб Киев марказида ўлдирилган. Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Воронич тахминан соат 09:00 да уйидан чиқиб кетаётганида бир киши унга яқинлашиб, тўппонча билан беш марта ўқ узган, шундан сўнг у жиноят жойидан қочиб кетган. Украина махсус хизмати зобити олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид

00:39
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди

23:12 / 21.07.2025
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?

21:31 / 21.07.2025
Россия Киевга, Украина Москвага ҳужум қилиши фонида томонлар музокараларга тайёрланмоқда

20:51 / 21.07.2025