Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори ушланди
Наманган вилояти божхона бошқармаси “Учқўрғон” чегара божхона постининг божхона назорати ва расмийлаштирув гуруҳи инспектори ушланди.

Фото: Kun.uz
ДХХ хабарига кўра, Давлатобод туманида яшовчи шахснинг хориждан олиб келинган 57 дона Iphone 16 PRO MAX телефон қурилмаларини Тошкент халқаро аэропортида ишловчи божхона ходими орқали IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир уяли алоқа воситаси учун 100 АҚШ долларидан, жами 5700 АҚШ доллари ҳамда муқаддам фуқаро томонидан чет элдан декларацияда кўрсатмаган ҳолда кийим-кечакларни олиб келгани юзасидан чора кўрмагани эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.
Инспектор жорий йилнинг 11 ва 14 июл кунлари сўралган пул маблағидан 900 АҚШ доллари ҳисобида 11 млн 317 минг сўмни ўзи ва қариндошига тегишли банк пластик карталарига ўтказдириб олади.
Аммо, 16 июл куни у 1000 АҚШ доллари ҳисобида 12 млн 550 минг сўмни қариндошининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан божхона инспекторига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:16
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

13:03 / 16.07.2025
Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди

07:28 / 16.07.2025
Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи ушланди

19:31 / 15.07.2025