Жаҳон | 07:50
1823
2 дақиқада ўқилади

Соҳа вакиллари: Германия дронлар ҳужумидан ўзини ҳимоя қила олмайди

Германия авиация-космик саноати федерал ассоциациясининг Германия ҳукуматига йўллаган мактубига кўра, Германияда учувчисиз учоқларга қарши туриш учун ҳам технологик ечимлар, ҳам қонунчилик базаси йўқ.

Маҳаллий аэрокосмик саноат вакилларининг фикрича, Германия ўз инфратузилмасини душман дронларидан самарали ҳимоя қила олмайди. Германия авиация-космик саноати федерал ассоциацияси (BDLI)нинг Германия ҳукуматига йўллаган «тезкор хати»га кўра, технологик ечимлар ҳам, зарур ҳуқуқий база ҳам етишмаяпти.

BDLI маълумотларига кўра, дронларга қарши курашиш соҳасида турли ваколатли органлар ўртасидаги ҳамкорлик етарли эмас ва ўта мураккаб. Бир неча ҳафта давомида Манхингдаги ҳарбий аэропорт узра учувчисиз учоқлар ноқонуний парвозларини аниқлаш ва олдини олиш имкони бўлмади, дейилади хатда.

BDLI ижрочи директори Марие-Кристине фон Хан шундай деди: «Душман разведкачи дронларининг тез-тез полиция авиация тизимлари сигналларини тутиб олиши бизнинг қонун устуворлиги билан бошқариладиган ўзини ўзи мудофаа қилувчи давлат сифатидаги имижимизга зиддир». У турли идоралар ўртасида яқин ҳамкорликни ва янги мудофаа технологияларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга чақирди.

Компаниялар, шунингдек, АҚШда ривожланишнинг илғор босқичида бўлган ва тез орада фойдаланишга топшириладиган кооператив жанговар дронлар (CCA)ни ривожлантириш зарурлигини билдирди. Германиянинг жанговар тайёргарлигини тезда ошириш учун ушбу учиш тизимларини чет элдан ҳам сотиб олиш керак.

Мавзуга оид