Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бинямин Нетаняҳу «яроқсиз» овқатдан заҳарланди
20 июль куни «яроқсиз ёки бузилган» озиқ-овқатдан заҳарланган Исроил бош вазирига ичак яллиғланиши ташхиси қўйилди. Нетаняҳу идораси у 3 кун давомида давлат ишларини «уйидан бошқаришини» билдирди. Маҳаллий нашрларга кўра, бу Нетаняҳуга шу ҳафтадаги суд тингловларига бормаслик имконини беради.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 20 июль куни «яроқсиз ёки бузилган» озиқ-овқатдан заҳарлангач, ичак яллиғланиши билан касалланди. Бу ҳақда хабар берган Исроил ҳукумати идорасига кўра, Нетаняҳу келгуси уч кун давомида уйида дам олади, бироқ давлат ишларини у ердан туриб давом эттиради.
Баёнотга кўра, 75 ёшли Нетаняҳу тунда ўзини ёмон ҳис қилган ва шифокорлар томонидан ичак яллиғланиши ҳамда сувсизланиш ташхиси қўйилган. Унга томир орқали суюқлик юборилмоқда.
«Шифокорлар кўрсатмасига биноан, бош вазир кейинги уч кунни уйида дам олиб ўтказади ва давлат бошқарувидаги фаолиятини уйдан давом эттиради», – дейилади Нетаняҳу идораси тарқатган баёнотда.
Нетаняҳу шанба куни кечаси ўзини ёмон ҳис қилганидан сўнг, Қуддусдаги Хадаса университет тиббиёт маркази профессори Алон Хершко томонидан кўрикдан ўтказилган ва сувсизланишга қарши томир орқали суюқлик олган.
Reuters нашрининг қайд этишича, 2023 йилда Нетаняҳуга юрак стимулятори (электр юрак ритмини тартибга солувчи қурилма) ўрнатилган эди. Ўтган йил декабрь ойида эса, сийдик йўллари инфекцияси аниқлангач, унга простата бези олиб ташлаш бўйича операция қилинган.
The Jerusalem Post нашрига кўра, бош вазир «давлат ишларини уйдан туриб олиб бориши» шуни англатадики, у душанба ва сешанба кунларида белгиланган жиноят ишлари бўйича суд мажлисларида иштирок эта олмайди. Суд тингловлари энди фақат сентябр ойида, судлар таътилдан қайтгач, давом эттирилади.
Якшанба куни кечга бориб, Бинямин Нетаняҳунинг адвокатлари суддан унинг шу ҳафтага белгиланган гувоҳлик бериш сессиясини расман бекор қилишни ҳам сўраган. Нетаняҳу жамоаси унинг кўрсатмасини чоршанба кунига кўчиришни таклиф қилди.
Мавзуга оид

23:30 / 21.07.2025
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.

15:28 / 21.07.2025
Исроил Ғазо сектори марказида қуруқлик ва ҳаводан янги амалиёт бошлади

14:08 / 21.07.2025
БМТ бошқармаси Ғазо секторидан эвакуация бўйича чақириқни қоралади

12:11 / 21.07.2025