Жамият | 11:55 / 21.07.2025
1738
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Кеча, 20 июл куни соат 14:32 да А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: ФВВ

Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланган MAN русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида орқа тиркамаси ўз ўқидан чиқиб кетиб ағдарилган. Ушбу ҳолат бўйича амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ФВВ қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган ҳамда махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомобилига амалий ёрдам кўрсатилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Мавзуга оид