Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги 2 та ўтказиш пункти халқаро мақомга эга бўлди
Пунктлар учинчи давлат фуқаролари ва транспорт воситаларини ўтказиш хизматини кўрсата бошлади.

Фото: Божхона қўмитаси
Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида 10 августдан иккита янги ўтказиш пункти очилди – Тошкент вилоятида «Бекобод Авто» ва Сирдарё вилоятида «Ховособод». Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар берди.
Пунктлар учинчи давлат фуқаролари ва транспорт воситаларини ўтказиш хизматини кўрсата бошлади. Қайд этилишича, назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтиш доимий равишда амалга оширилади.
«2025 йил 10 август куни соат 6:00 дан бошлаб ўтказиш пунктлари орқали учинчи давлат фуқаролари ва транспорт воситаларининг ўтишига рухсат берилди», дейилади хабарда.
«Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида»ги ҳукуматлараро битимга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида жами 17 та ўтказиш пункти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти халқаро мақомга эга бўлиб, кеча-ю кундуз ишлайди.
Мавзуга оид

09:48 / 06.08.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади

19:45 / 02.08.2025
Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида қисқа муддатли навбатлар юзага келиши мумкин

14:31 / 01.08.2025
Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

23:31 / 27.07.2025