Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Формула-1" пойгаси ҳақида антиқа видео чоп этилди

Hutterjoel YouTube-каналида "Формула-1" пойгасининг 2016 йилги мавсумида юз берган барча тўқнашувлар акс этган видео чоп этилди. 12 дақиқадан кўпроқ давом этувчи роликда пойга болидларининг ўзаро тўқнашувлари ва ҳайдовчиларнинг трассадан чиқиб кетишларига олиб келган хатоларини кўриш мумкин.
Пойганинг 2016 йилги мавсуми ноябрь охирида Абу-Даби Гран-приси билан якунланди. Гран-прини Льюис Хэмилтон ютганига қарамасдан, чемпионлик унвони Mercedes-AMG жамоасининг яна бир пойгачиси Нико Росбергга насиб этди. Росберг маррага иккинчи бўлиб етиб келгани учун олган очколари Хэмилтонни умумий ҳисобда ортда қолдиришига етарли бўлди. Mercedes-AMG жамоаси эса муддатидан аввал пойганинг муҳандислар кубогини қўлга киритди.
Пойганинг жорий мавсумида 21 та босқич бўлди. Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) 2017 йилги "Формула-1" тақвимининг якуний версиясини чоп этди. Навбатдаги мавсумда 20 та босқич бўлади, унда бошқа Германия Гран-приси бўлмайди. Мавсум 26 март куни Австралиядаги пойгадан бошланади.

Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?
Ўзбекистон | 16:43
-
Ёзнинг жазирама кунларида аёллар терисини қандай парвариш қилиш керак?
Аёллар дунёси | 16:35
-
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:11
Мавзуга оид

17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди

17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди

23:50 / 07.10.2023
Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди

11:13 / 21.11.2022