Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Танқиддан лицензияланганмиз!” ёхуд раҳбарларнинг ОАВ танқидига муносабати

Газетада коммунал соҳа фаолияти танқид қилинди. Сўнгги пайтларда аҳолидан тез-тез мурожаат тушаётган ҳолат эди. Ўша тизим раҳбари билан бир тадбирда учрашиб қолдик. Муомаласи совуққина.
— Шу мақолани беришдан аввал бир оғиз маслаҳатлашмабсиз-да, — деди оғринганини яширмай.
— Ака, мухбирлар соҳангиздаги камчиликларни ёритиб, аслида сизларга наф келтиришяпти. Баҳонада чекка-чекка ҳудудлардаги муаммолардан, ходимларингизнинг оёқ босишидан хабардор бўляпсиз, — дедим.
Бу гапим раҳбарга ёқмади:
— Ҳарқалай… газеталарингизга анча-мунча обуна бўлганмиз...
Қизиқ, раҳбар обуна бўлганини рўкач қилиб, бизнинг соҳадаги камчиликларга кўз юминг, демоқчими ёки еган оғиз уялар қабилида иш тутяптими? Бу иддаодан газета фақат обуна бўлмаганларнигина танқид қилиши мумкин, деган хулоса келиб чиқмайдими?
Одатда бирор фирма маҳсулоти реклама қилинаётганда «Хизматлар лицензияланган» деб кўрсатилади. Бу билан маҳсулотнинг сифатига кафолат беришади. Ахир бундай таърифни давлат ташкилотига қиёслаш кулгили эмасми? Ҳеч биримиз камчиликлардан холи эмаслигимизни қаршимдаги одам тушунмади.
Иккинчи ҳолат. Халқ таълими бошқармасининг матбуот анжумани ўтказиляпти. Бошқарма бошлиғи соҳадаги ютуқлар ва қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тайёрланган маълумотини ўқиди. Шундан сўнг журналистлар савол берди. Раҳбар бу саволларга очиқ чеҳра билан жавоб қайтара бошлади. Саволларга айнан мутасадди ходимларнинг жавоби ҳам олинди.
Табиийки, савол ҳам ўринли, жавоб ҳам кўнгилдагидек бўлса, иккала томоннинг ҳам кайфияти кўтарилади. Бир-бирини ўзаро ҳурмат қила бошлайди. Аслида бундай ҳурматнинг бўлгани яхши.
Масаланинг иккинчи томони шундаки, ўша анжуманда оммавий ахборот воситалари ва тизим ходимларининг «юзи исиди». Бошқарма бошлиғи ҳам хурсанд ҳолда журналистлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ахборот алмашиш лозимлиги, тизим фаолиятини самарали ёритилиши тарафдори эканлигини билдирди. Ҳатто соҳа фаолиятини энг яхши ёритганлиги учун ОАВ ходимлари ўртасида танлов ўтказиш таклифини ўртага ташлади. Сир эмас, бу таклиф айрим журналистлар томонидан қўллаб-қувватланди ҳам.
Тўғри, рағбат баъзида одамга куч берар, аммо шу ўринда кишини мушоҳадага ундайдиган бошқа жиҳатлар ҳам бор. Масалан, таълим тизимини энг яхши ёритган журналистлар рағбатлантирилди, дейлик. Табиийки, бу ташаббус тизимнинг ўзидан чиқяпти. Демак, ҳакамлар ҳайъати ҳам таълим соҳаси ходимларидан бўлади. Ўз-ўзидан соҳа ходимлари ижобий маънодаги материалларга хайрихоҳ. Бу дегани — журналистни танқидий руҳдаги мақолаларни ёзишдан, камчиликларни кўришдан чеклаб қўяди. Натижада, яна еган оғиз уялар, мақоли эсга олинади... Обуна бўлганлик тўғрисидаги иддаолар юзага чиқади.
Масала шундаки, кўпчилик раҳбарлар газетанинг, журналистиканинг жамият ҳаётида тутган ўрни, журналистнинг ҳуқуқ ва вазифаларини тўғри тушуниб етмаяпти. Баъзан обуна бўлганлигини пеш қилиб, баъзан бошқа йўллар билан танқиддан, очиқ гапдан қочишга ҳаракат қиляпти. Камчилик кўрсатилганда, журналист билан зиддиятга боряпти.
Қизиғи, бугун шундай бир даврга келдикки, энди муаммони узоқ яшириб ўтиришнинг имкони йўқ. Бунга халқимизнинг кайфияти ҳам мослашиб боряпти. Муаммони кўтаришнинг ўнлаб йўллари пайдо бўлди. Журналистика бу усулнинг биргинаси, холос. Фарқи шундаки, ОАВ нафақат муаммони кўтариш, балки таклиф бериш, вазиятни холис ва тўғри баҳолаш имкониятига эга. Бу албатта, журналистдан ҳам катта маҳорат талаб қилади.
Ҳурматли обунамизга ҳисса қўшаётган раҳбарлар! Сизнинг газетага обуна бўлишингиз — бу сизни танқид қилмаслик учун тўлов эмас, тушунинг. Бунинг учун газета маърифат тарқатади, сизга керакли бўлган ахборотларни вақтида етказиб туради. Ўз навбатида, миннат қилмайди…
Исомиддин ПЎЛАТОВ,
«Жомбой тонги» газетаси муҳаррири в.б
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

07:36 / 28.07.2025
Трамп ёрдам ва ОАВ учун харажатларни қисқартириш ҳақидаги қонунни имзолади

12:03 / 21.07.2025
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров маънавий зарар тўлайдиган бўлди

20:34 / 30.06.2025
Тошкентда Euronews ваколатхонаси очилди

17:57 / 28.06.2025