Толимаржон ИЭСни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди
Абу-Дабидаги Mubadala инвестиция компанияси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ билан Толимаржон иссиқлик электр станциясини хусусийлаштириш ва ривожлантириш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Келишув Толимаржон энергетика комплексини хусусийлаштириш, ривожлантириш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишнинг механизмлари ва шартларини белгилайди.
Амирлик томонидан объектнинг акцияларини сотиб олиш ва хусусийлаштириш жараёни 2020 йилнинг учинчи чорагида режа қилинган. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири буни тарихий ҳамкорлик деб атади.
Маълумот учун, Mubadala Бирлашган Араб Амирликларининг давлат инвестиция компаниясидир. Компаниянинг инвестиция портфели 200 миллиард долларга тенг бўлиб, унинг таркиби ёқилғи-энергетика тармоғи, ахборот-коммуникация технологиялари, металлургия, аэрокосмик секторлари, тоғ-кон саноати ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги активлардан иборат.
Masdar — Mubadala инвестиция холдингининг шўъба компанияси бўлиб, дунёда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича етакчи халқаро компаниялардан бири.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Путин таклиф қилган уч кунлик сулҳни рад этди
Жаҳон | 17:18
-
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
Жамият | 17:00
-
Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди
Ўзбекистон | 16:40
-
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
Ўзбекистон | 16:20
Мавзуга оид

17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди

20:36 / 28.04.2025
Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш ташкил этилади

23:15 / 26.04.2025
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести

10:56 / 24.04.2025