Жаҳон | 20:42 / 06.03.2020
11270
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Идлибдаги турк қўшинлари Россияга эмас, Асад режимига қарши курашмоқда

5 март куни Москвада Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған музокара ўтказишди. 6 соатдан ортиқ вақт давом этган учрашувлар якунида Суриядаги вазият бўйича меморандум имзоланди.

Фото: Reuters

Суриянинг Идлиб провинциясидаги турк ҳарбийлари Россияга эмас, Сурия армияси қўшинларига қарши курашмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған журналистлар билан мулоқотида айтди.

"Бу ерда Россия ва Туркия ўртасида ҳеч қандай масала йўқ. Бизга Россия эмас, Башар Асад режими қаршилик қилмоқда. Афсуски, бу режим Идлибда ўз аҳолисини шафқатсизларча йўқ қилмоқда", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Ени шафак" газетаси.

"Биз уларни огоҳлантирдик, аммо улар тўхтамади", - деб таъкидлади Туркия президенти.

5 март куни Москвада Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған музокара ўтказишди. 6 соатдан ортиқ вақт давом этган учрашувлар якунида Суриядаги вазият бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумда Суриянинг шимолидаги М4 трассаси яқинида 12 километрлик хавфсизлик йўлаги ташкил этилиши маълум қилинган. Томонлар бу ҳудуд бўйлаб 15 мартдан патруллашни бошлашга келишиб олишган.

Мавзуга оид