Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Вақтни нимага сарфлаганимиз – биздан сўраладиган энг биринчи савол». Исломда вақт қадри ҳақида
Инсон бу дунёга келаркан, унга берилган ўлчовли ҳаётни яшайди. Туғилганиданоқ вақт ё унинг фойдасига, ёхуд зиддига ишлай бошлайди. Зеро, бу ўткинчи дунёда кўп нарсани ортга қайтариш мумкин, аммо вақтни, унинг бир лаҳзасини бўлсин, ортга қайтариб бўлмайди.
Ойлар султони муборак Рамазон ойи муносабати билан Kun.uz таҳририяти ўз ўқувчиларига янги туркум кўрсатувларини тақдим этиб боради.
Кўрсатувимизнинг илк сони «Вақт қадри» деб номланди. Бу мавзуда сўз юритиш учун Тошкент шаҳар Мирза Юсуф жоме масжиди имом хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга мурожаат қилдик.

Исломда вақт ифодаси
Дини Исломда энг аввалги мезон – Қуръони Карим ҳисобланади. Унда зикри келган ҳар бир нарса мўътабардур. Унинг ичида яна алоҳида мезонлар бор. Унинг энг каттаси – Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг қасам ичиб келтирган нарсалари бўлади. Масалан, вақтни ифода этган калималарнинг Қуръонда жуда кўп келишлиги бир мезон бўлса, иккинчиси ана шу нарсалар билан Аллоҳ таолонинг қасам ичишидир. Албатта, Аллоҳ майда нарсаларга қасам ичмайди.
Муфассирлар Аллоҳ Қуръонда нима учун қасам ичган, деган саволга жавоб берар экан, ўша томондаги нарсанинг қадрини баён қилиш усули дейишади. Масалан, Аллоҳ Қуръони Каримда Ал-аср сурасининг биринчи оятида «Вал асри», деб, аср билан қасам ичган. Аср – бу маълум вақтни ифодаловчи сўз, юз йилликни англатувчи вақтга аср дейилади. Ёки замон маъносини беради. Аллоҳнинг юз йиллик вақт – аср билан қасам ичиши вақтнинг мўътабарлигини кўрсатади.
Бундай оятлар кўп. «Ваз-зуҳо» – зуҳо-чошгоҳ вақтига қасам. «Ваш-шамси» – қуёшга қасам. «Вал-лайли» – кеча билан қасам. Нима учун қуёш билан қасам ичилмоқда? Негаки, Қуёш, Ер ва Ойнинг ўзаро узвий ҳаракати бизга – 24 соатлик вақтни ифода этади.
Шу ўринда қизиқ савол туғилади: Қуёш, Ер ва Ой бу бизнинг галактикамизда. Фазонинг бошқа жойларида-чи? Қуёш, Ер ва Ой бўлмаган жойларда вақт қандай ўлчанади?
Бу масала Аллоҳ таолонинг қудратига ва илмига ҳавола қилинган нарса.

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов
Ўтган аср охирларида доктор Муҳаммад исмли мисрлик олим Нобель мукофотига сазовор бўлганди. У бир сонияни минг қисмга тақсимлаб, исботлаб берганди. Бир сониянинг мингга бўлиниши вақт узайиши, чўзилиши дейилади.
Исломда эса, «Басту замон ва макон» деган таълимот – вақтнинг чўзилиши, кенгайиши бор. Масалан, ўтган асрларда шундай бир зотлар бўлган ёки айрим замондош уламоларнинг ёзган асарлари билан танишсак, уларда ҳам бизлардаги каби ташвишлар бўлган, оила, маросимлар, тадбирлар, сафарлар бўла туриб, уларни бунчалик кўп ижод қилганликларини ақл кўтара олмайди.
Ақл нақлдан устун туради
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло – ҳар бир нарсага, бировнинг вақтини тўхтатиб қўйишга, чўзиб юборишга қодир Зот. Масалан, ҳазрати Алишер Навоий айтадиларки, «мулла Абдураҳмон Жомий бир кечада бир китоб ёзардилар, одамлар у китобни ойлаб ўқирди. Аллоҳ Жомий ҳазратларининг бир кечасини бошқаларнинг ойлари мислича чўздириб қўярди».
Аллоҳ Қуръони Каримда ҳар хил вақтнинг ҳар хил намуналари ва лаҳзалар билан қасам ичган ва бу бекорга эмас, балки бизнинг вақт қадрига етишимиз учун.
Тарихда баъзи бир умр соҳиблари ўтган, 35-40-50 йилдан ортиқ умр кўрмаганлар. Аммо улар вақтларини унумли тақсим қилиб, ундан фойдаланганлар. Уларнинг шу қисқа умрини Аллоҳ таоло асрларга чўзиб қўйди.
Шу билан бирга, шундай умрлар ҳам борки, асрдан ортиқ чўзилган бўлиши мумкин, лекин унутилди. Чунки унумли фойдаланилмаган, исроф қилинган.
Вақт исрофининг кўринишлари
Умрнинг исрофида вақтнинг қадрини англаб етамиз, тушуниб етамиз. Исроф ҳаром қилинди. Исроф вақтда ҳам бўлади. Вақтнинг исрофига ҳам банда жавоб беради. Хўш, вақт исрофи қандай кўринишда бўлади?
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Қиёмат куни одам боласининг оёғи ердан узилмасдан туриб, ундан 4та нарса ҳақида савол-жавоб бўлади». Бу саволлар ҳали тарозу, ҳали Сирот кўприги, номаи аъмоллардан аввал бўлади; яъни унинг дини, иймони ва пайғамбаридан аввал нима ҳақида сўралади?
Инсон умри ҳақида сўралади (қаерга фано қилди, нималарга сарфлади, беҳуда ўтказдими?). Иккинчиси, ёшлиги ҳақида сўралади (ёшлигидан нималарга мубтало бўлди, ёшлик-бебошлик дея ўтказиб юбордими ёки ёшликда хотира яхши бўлади, дея илм олдими? Ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақшдир, мақолини ҳаммамиз эшитганмиз, ахир).
Учинчиси, инсон илми ҳақида сўралади (яъни илмига қанчалик амал қилди? Чунки илмнинг ўзи инсонга ҳеч қачон саодат бермайди, амали бўлмаса. Амал бўлсагина, илм инсонга омад, бахт-саодат беради). Тўртинчиси, мол-дунё ҳақида сўралади. Аммо бунда аввалгилардан фарқли равишда, 2та нарсадан сўроқ қилинади: қаердан топди (ҳалолданми, ҳаромданми?) ва қаерга сарфлади (ҳалолга сарфладими, одамларнинг манфаатигами ёки ўзим пул топдим, деб маишати йўлида сарфлаб юбордими?)
Демак, шу 4та саволнинг аввалги 2таси умрга, вақтга доир бўлмоқда: Ёшлик ва умумий умр.
Холиқни рози қилиш халқни рози қилиш билан бўлади
Аллоҳ бандасига қанча умр берган бўлмасин, бунда маълум мақсад ётади. Бу Қуръони Каримда қандай ифода қилинган? «Жинларни ва инсонларни Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим», – дейди Аллоҳ таоло.
Бу ерда ибодат сўзини кенгроқ тушунишимиз даркор. Ибодат – масжидда ўтириб олиб фақат намоз ўқиш ёки рўза тутиш эмас. Ибодат – бу дунёда ҳар бир ишни, ҳар нафасни маълум бир мақсад сари, яъни Аллоҳни рози қиладиган ишларнинг барчаси ибодат бўлади.
Аллоҳ таолони рози қилиш қандай бўлади? Холиқни рози қилиш учун халқни, яъни одамларни рози қилиш керак. Яратганни энг рози қиладиган йўл мана шу.
Бу нарса Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларида жуда ажойиб тарзда баён қилиб берилган:
«Қиёмат куни дўзах аҳли йўл четига териб қўйилади. Уларнинг олдидан жаннат аҳли олиб ўтилади. Бундан кўзланган мақсад – жаннат аҳлининг фахрини зиёда қилиш, дўзах аҳлининг хорлигини зиёда қилишдир. Шунда дўзахийлардан бири жаннатийлардан бирини таниб қоларкан ва дерканки, эй фалончи, мени танимадингми, мен сенга сув бергандим, сен чанқоғингни қондиргандинг. Яна бири, бошқа бирига мен сенга таҳорат суви қилиб бергандим, сен Роббингга ибодат қилгандинг, дея ўзининг яхшилик қилганини эслатиб, жаннат аҳлидан шафоат умид қиларкан.
Шунда, жаннат аҳлидан бўлган банда Аллоҳга ёлвориб, бу банданг, ҳаёти дунёдалик вақтида менга ҳақиқатда сув бериб, чанқоғимни қондирган эди, уни мағфират қил, деб сўрайди. Аллоҳ таоло жаннат аҳлининг шафоатини қабул қилади ҳамда жаннат аҳлига бу дунёда сув берган дўзах аҳлидан бўлган одамни мағфират қилиб, жаннат аҳлига қўшиб юборади», дедилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Вақтни йўналтириш банданинг ихтиёрига берилган
Вақтдан унумли фойдаланиш, уни мақсад сари йўналтириш кун тартиби, кун режаси қилиш эвазига вақтини баракали қилиш банданинг ихтиёрига берилган нарса. Ҳар бир инсон ўз вақтини тақсимлаб олиши зарур. Шундай қилмаса, истасин-истамасин, вақт исроф қилинади. Яъни олдиндан режа бўлмаса, бирор ишни режалагунча ҳам вақти исроф бўлади.
Аждодларимизда кечқурун уйқуга кетишдан аввал, эртанги кун режаси мавжуд бўлган. Ҳар бир дақиқа тақсимланган бўларди. Раҳматли устозимиз ҳам тажрибаларида буни кўрсатиб берар эдилар. Яъни вақтни тўғри тақсимлаш орқали барча нарсга улгуриш мумкинлигини айтар эдилар.
Толиб Раҳматов суҳбатлашди
Тасвирчи Нуриддин Нурсаидов
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушди
Ўзбекистон | 12:53
-
Гуржистонда НАТОнинг 7 давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди
Жаҳон | 12:07
-
Ўзбекистонда ерларнинг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган
Ўзбекистон | 12:06
Мавзуга оид

17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин

10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

17:09 / 28.02.2025