Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Арманистон ва Озарбойжон можароси бўйича Путинга қўнғироқ қилди
Туркия ва Россия президентлари Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги можарони муҳокама қилишди.

Фото: Российская газета
Туркия президенти Ражаб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар берилган.
Владимир Путиннинг ахборот хизмати маълумотига кўра, суҳбат Туркия томонининг ташаббуси билан амалга оширилган. Томонлар Кавказортидаги арман-озар можаросини муҳокама қилишди. Россия президенти вазият таранглашишига олиб келадиган ҳар қандай можарога йўл қўймаслик керак эканини таъкидлаган. Ҳар икки томон масалани тинч йўл билан ҳал қилиш кераклигини таъкидлашган.
Путин ва Эрдўған Тоғли Қорабоғдаги можарони аввало халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, кейинчалик Арманистон ва Озарбойжоннинг манфаатлари инобатга олинган ҳолда ҳал қилиниши кераклигини таъкидлаган. Томонлар коронавирусга қарши ўзаро курашни ҳам юқори баҳолаб, 1 августдан ҳар икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар тикланишини олқишлашди.
Кремль расмий сайтида ёзилишича, суҳбат сўнгида Владимир Путин Туркия президентини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклаган.
Мавзуга оид

16:37
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

18:33 / 28.07.2025
Трамп янги дедлайн белгилади – энди Путин ўт очишни 10-12 кун ичида тўхтатиши керак

18:25 / 28.07.2025
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари

20:49 / 27.07.2025