Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Арманистоннинг 16 танки йўқ қилинганини маълум қилди
Шунингдек, битта "Ураган" реактив тизими, тўртта БМ-21 "Град" реактив тизими, тўртта Д-20 гаубица-замбараги, битта жанговар пиёда машинаси ва иккита юк машинаси йўқ қилинган.

Фото: РИА "Новости"
Озарбойжон қуролли кучлари Арманистон қуролли кучларига қарашли "ОСА-АКМ" зенит-ракетаси мажмуасининг иккита жанговар машинаси ва 16та танкини йўқ қилди. Бу ҳақда Озарбойжон мудофаа вазирлигига таяниб Интерфакс хабар берди.
Хабарда айтилишича, шунингдек, битта "Ураган" реактив тизими, тўртта БМ-21 "Град" реактив тизими, тўртта Д-20 гаубица-замбараги, битта жанговар пиёда машинаси ва иккита юк машинаси йўқ қилинган.
Расмий Ереван сешанба куни рақиб энди Қорабоғ ҳудудида эмас, Арманистон ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошлагани, авиация кучлари амалиёти вақтида туркларнинг F-16 русумли қирувчи самолёти арманларнинг Су-25 самолёти томонидан уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
Озарбойжон ва Туркия бу хабар асоссиз эканини билдирди; Туркия президенти матбуот хизмати раҳбари Фахриддин Олтин буни «арзон ташвиқот ўйинлари» деб баҳолади.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Боку томонидан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишининг ягона шарти Тоғли Қорабоғ ҳудудидан Арманистон қуролли кучларининг тўлалигича ва зудлик билан олиб чиқиб кетилиши эканлигини айтди.
Мавзуга оид

18:25 / 28.07.2025
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

09:54 / 23.07.2025
Ереван Боку билан ЕХҲТ Минск гуруҳини тарқатиб юбориш шартини муҳокама қилмоқда

15:45 / 22.07.2025