Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулчеҳра Бобоқулова мажбурий даволанишдан сўнг Россиядан чиқариб юборилади - ОАВ
2017 йилнинг январ ойида тўрт ёшли қизчани ўлдиришда айбдор деб топилган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова мажбурий даволаниш жараёни тугаганидан сўнг Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда “РИА Новости” Россия Ички ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

Ички ишлар вазирлиги 2017 йилда Бобоқулованинг Россияда қолиши номақбул деб топилганини маълум қилди. «Даволаш жараёни тугаганидан сўнг, у Россиядан ташқарига депортация қилиниши керак», - дея хабар берди маҳкама. Ички ишлар вазирлиги Бобоқулованинг даволаниш жараёни қачон тугашига аниқлик киритмаган.
Феврал ойида «Московский комсомолец» Бобоқулова Қозон шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасида экани ҳақида хабар берганди (бу маълумот расман ошкор этилмаяпти). Аёлнинг онаси айтишича, шифокорлар Бобоқулованинг аҳволини барқарор деб баҳолашган ва агар тегишли ҳужжатлар келиб тушса, уни депортация қилишга тайёр туришибди.
Бобоқулова томонидан ўлдирилган қизнинг онаси Евгения Мешчерякова даволаниш жараёни тугаганидан сўнг, собиқ энага оиладан қасос олиши мумкинлигидан қўрқмоқда.
Қотиллик 2016 йилнинг феврал ойида содир бўлганди. Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳрида қизчанинг ота-онаси тўнғич фарзандини олиб, уйдан кетишини пойлаб, 4 ёшли қизни ўлдириб, квартирани ёқиб юборган ва кўчага чиқиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл 20 дақиқача вақт кўчада қизчанинг танасидан жудо қилинган калласини ушлаб, ўзи билан ўзи суҳбатлашган ва йўловчилар ҳамда полиция ходимларига таҳдид қилган. Қотилни метрога тушиш жойида қўлга олишга муваффақ бўлишган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025