Андижонда хориждан Ўзбекистонга олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди

ДХХ идоралари томонидан қалбаки хорижий валюталарни мамлакатимизга олиб кириш ва муомалага чиқаришга қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.
Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига 4 нафар фуқаро келиб, нархи 1100 АҚШ доллари бўлган «Iphone 12» русумли уяли алоқа телефонининг 9 донасини 9900 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлишади ва сотувчига келишилган пул маблағини беришади. Бироқ, сотувчи улар берган хорижий валюта сохта эканлигини билиб, пулларини қайтариб беради.
Қалбаки долларни ўтказиш бўйича хийлалари иш бермаган тўртовлон энди пулларни арзонроқ нархда ҳақиқий валютага алмаштириш учун Тошкент шаҳри томон йўлга чиқишади.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар келаётган автомашина Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида тўхтатилди. Текширув давомида улардан қалбаки 10100 АҚШ доллари процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.
Аввалроқ Андижон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи пора билан ушланган эди.
Мавзуга оид

09:36 / 01.05.2025
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди

17:03 / 28.04.2025
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

13:04 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

10:53 / 22.04.2025