Россияда карантиндаги ўзбекистонлик муҳожирлар оммавий норозилик билдирди. Уларнинг паспорти олиб қўйилган
Миграция агентлиги орқали ишлаш учун борган бир неча юз ўзбекистонлик Москва областидаги ишчилар ётоқхонаси ҳудудида оммавий норозилик билдириб йиғилди. Улар деярли 2 ойдан буён карантинда қолмоқда, паспортлари олиб қўйилган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Москва областида бир неча юз нафар ўзбекистонлик муҳожир норозилик билдириб, намойишга чиққани акс этган видеолар тарқалди.
Ушбу фуқаролар – қонуний тарзда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россияга жўнатилган меҳнат мигрантлари.
Улар уч ойдан буён ётоқхонадан ҳеч қаерга чиқа олишмаётгани, паспортларини олиб қўйишгани, ишламай шунча вақтдан бери ётоқхонага қамалиб қолишгани боис эътироз билдиришган.
Фуқароларга кўра, улар учун белгиланган карантин муддати 6 апрелда тугаши керак бўлган.
20 апрел куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги «АНТЭК» компаниясига ишга жалб қилинган фуқаролар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан баёнот берди.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқароларнинг карантин шароитида бўлиш даври чўзилиб кетган. Роспотребнадзор ўтказган текширишларда айрим фуқароларда коронавирус аниқлангани сабабли, улар 2 ойга яқин вақт давомида карантин ҳудудида бўлиб турибди.
Шунингдек, иш берувчи ташкилотлар ходимлари томонидан ишчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб қўйилган. Миграция агентлиги бу фактга муносабат билдирмаган.
Қайд этилишича, карантин ҳудудида бўлиб турган фуқароларда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш муддатининг ўтиб кетаётгани ва расмийлаштирилган патент учун тўловларнинг амалга оширилмаётгани сабабли бекор бўлиши каби хавотирлар пайдо бўлган.
Фуқаролар учун овқат ташкил этиш билан боғлиқ ҳамда ётоқхона хавфсизлиги ходимлари билан ҳам муаммолар юзага келган.
«Айни пайтда ушбу вазият назоратга олинган бўлиб, юқоридаги муаммоларни бартараф этиш, хусусан, паспортларни фуқароларга қайтариш, қурилиш объектларида иш бошлаш жараёнини тезлаштириш, уларнинг яшаш ва ишлаш шароитларини яхшилаш бўйича «АНТЭК» МЧЖ раҳбарияти билан музокаралар олиб борилмоқда», – дейилади агентлик ахборотида.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади
Ўзбекистон | 22:36
-
Трамп Қатар билан 1,2 трлн долларлик иқтисодий ҳамкорлик битимини тузди
Жаҳон | 22:25
-
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
Жамият | 22:18
-
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
Жаҳон | 22:15
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025