Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда 14,5 миллиондан зиёд бемор шошилинч тиббий ёрдам тизимига мурожаат қилган
Бугун, 2021 йил 25 май куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам: кафолатли, ишончли ва сифатли хизмат” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлагановнинг маълум қилишича, шошилинч тиббий ёрдам тизими (ШТЁТ) соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ўта кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилма ҳисобланади.
2020 йилда ушбу тизим муассасаларига жами 14,5 миллиондан зиёд беморлар мурожаат қилган бўлиб, шулардан 11,0 миллионга яқини тез тиббий ёрдам “103” хизмати (ТТЁХ) бўйича ва 3,5 миллионга яқини стационар тузилмаларга мурожаат қилишган. 2021 йилнинг 5 ойи мобайнида умумий мурожаатлар сони 4 миллиондан ортиқни ташкил этди, 1,1 миллиондан зиёд беморларга стационар муассасаларда ёрдам кўрсатилган.
“РШТЁИМ, унинг филиаллари ва субфилиалларида йилига 217 мингдан ортиқ беморга стационар шароитда мураккаб хирургик амалиётлар ўтказилади, ундан ташқари яна 268,1 мингдан ортиғига амбулатор амалиётлар бажарилмоқда.
ТТЁХнинг автотранспорт билан тўлиқ таъминланиши бригадаларнинг чақириқларга кечикиш ҳолатларини сезиларли камайтирди. Кечикиш ҳолатларини янада камайтириш ва иложи борича бартараф қилиш мақсадида мавжуд 2685 бригадалардан 1591 тасининг (59,2 фоиз) дислокация нуқталарини узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларига яқинлаштирилди. Жумладан, тугатилган 441 та қишлоқ врачлик пунктлари ўрнида тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил қилинди ва уларга биттадан бригада бириктирилди.
Шунингдек, 793 та қишлоқ оилавий пунктлари ва Тошкент шаҳрининг 63 та поликлиникалари қошида ҳам худди шундай шохобчалар ташкил қилинди. Натижада, тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш ҳудуди радиуси ўртача 15-20 км.дан 8-12 км.гача қисқартирилди”, дея Даврон Тўлагановнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
Уруш балоси: «Аэрофлот»ни нега «бузишди»?
Жаҳон | 23:22 / 29.07.2025
-
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:14 / 29.07.2025
-
Тошкент вилояти ИИББ ва Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарлари ўзгарди
Ўзбекистон | 23:00 / 29.07.2025
Мавзуга оид

14:25 / 08.12.2023
«Бу муаммо ҳар қишда қаршимиздан чиқмоқда» — Шифокор пиротехника воситалари зараридан огоҳлантирди

11:52 / 18.03.2022
Ўзбекистонда тез ёрдам кечикиб келиши бўйича 50 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган

16:00 / 20.01.2022
Тошкентда тез ёрдам хизматига тушган чақириқлар сараланиб, аҳволи енгил беморларга поликлиникалар хизмат кўрсатади — ССВ

07:28 / 13.01.2022