Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео)
Улар вилоят ҳокими қабул қилмагани сабабли ўз норозиликларини йўлни тўсиш орқали намойиш этишган эди.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 31 июль куни Андижон вилоятида бир гуруҳ фуқаролар вилоят ҳокимлиги биноси олдига ҳоким қабули учун келишган.

Ҳокимлик томонидан қабул кунига ўзгартириш киритилгани ва ҳозирда ҳокимнинг биринчи ўринбосари қабулига киритилиши маълум қилинган. Бироқ фуқаролар ўринбосар қабулига киришдан бош тортишган ва ҳокимлик биноси ёнидан ўтган автомобиль йўлига чиқиб, машиналар ҳаракатини чеклашга уринишган.
Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳужжатлар Андижон шаҳар судига юборилган.
Суд қарори билан 11 нафар фуқарога МЖтКнинг 183-(майда безорилик), 194-(ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 201-моддалари (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисмига кўра 8-11 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва яна 6 нафар фуқарога БҲМнинг 7 баравари (1 млн 715 минг сўм) жарима тайинланган.
Бундай ҳолат Андижонда биринчи марта эмас. Ўтган йили интернетда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалган ва ушбу аудиога вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирган эди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини аниқлади
Жаҳон | 22:40
-
«Қўлга тушган» тизим: селектор воқеаси муаммога кўзгу тутди
Ўзбекистон | 22:31
-
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолётидаги носозлик бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 21:59
-
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин
Ўзбекистон | 21:41
Мавзуга оид

21:41
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025