Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият бўйича янги қоидалар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Низом қуйидагиларни ўз ичига олади:
умумий қоидалар. Низомда ишлатиладиган асосий тушунчаларга қуйидагилар киради: хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият; хабардор қилувчилар; хабарнома; хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар; хабарномалар реестри ва бошқалар.
Фаолиятни амалга оширишнинг талаблари ва шартлари:
- талаблар ва шартларга риоя этилиши шартлиги ҳамда уларни бажариш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш;
- хабарномада кўрсатилган ахборотнинг ишончлилигини таъминлаш;
- хабардор қилувчиларнинг номи, юридик манзили ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки филиал ва ваколатхона очилгандан сўнг ваколатли органга 10 иш куни ичида "Лицензия" AT ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинет орқали хабар бериш;
- фаолиятни бошлаш ҳақида хабарнома юбориш ва уни ҳисобга олиш тартиби. Хабардор қилувчилар ЭРИдан фойдаланган ҳолда, фаолиятни амалга оширишни бошлаши учун ваколатли органга "Лицензия" AT ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
Хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тўхтатиш, қайта тиклаш ва тугатиш тартиби. Тўхтатиш, қайта тиклаш ва тугатиш турли сабабларга кўра рўй беради. Масалан, хабардор қилувчиларнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолияти (ҳаракатлари) қуйидаги асосларга кўра муайян муддатга тўхтатилиши мумкин:
- ваколатли органнинг ташаббуси билан;
- фаолиятни тугатиш тўғрисида иш судда кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар.
Фаолиятни назорат қилиш тартиби. Назорат қилиш қуйидаги шакллар бўйича амалга оширилади:
- "Лицензия" AT орқали хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши бўйича масофавий мониторинг;
- хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан белгиланган тартибда келишилганда жойига чиққан ҳолда текшириш орқали;
- хабардор қилувчиларнинг фаолияти билан боғлиқ статистик ахборотларни ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали.
Хабарномалар реестрини юритиш тартиби. Хабарномалар реестри "Лицензия" АТда электрон шаклда юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади. Хабарномалар реестри ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида юритилади.
Ваколатли органларнинг қарорлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш тартиби. Хабардор қилувчилар "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ ваколатли органнинг қарорлари ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжат билан фаолиятни бошлаш ёки тугатиш билан боғлиқ маъмурий шикоятларни республика даражасида кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашларининг намунавий таркиби тасдиқланган.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ижро назоратининг кучайтирилиши, Самарқанддаги «қўзиқорин уй», сувга чўкиш фожиалари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:47 / 28.07.2025
-
Хитой туғилишни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир бола учун пул тўлайди
Жаҳон | 23:46 / 28.07.2025
-
Санкт-Петербургда хорижликларга 2025 йил охиригача такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш тақиқланди
Жаҳон | 23:26 / 28.07.2025
-
Бастакор Султонали Раҳматов вафот этди
Жамият | 22:59 / 28.07.2025
Мавзуга оид

14:05 / 23.07.2025
Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда

15:52 / 07.07.2025
Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби белгиланди

11:16 / 23.06.2025
Ўзбекистонда курерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

15:20 / 05.03.2025