Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Умрзоқов: «Бошқарув органларидаги ходимлар 1 январдан ишдан бўшатилмайди»

Фото: АОКА
28 декабр куни АОКАда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш масаласи юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистлар томонидан лавозими қисқартиришга тушган ходимлар 1 январдан ишдан бўшатилса, бу меҳнат қонунчилигига зид бўлишига оид савол берилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг айтишича, вазир ёки унинг муовини бўлса ҳам вазирликнинг тааллуқли функциясига мос келмайдиган лавозимда бўлса, қисқартирилади.
«Ходимларга икки ой олдин огоҳлантириш хати берилади. Ўйламанг, 1 январдан бўшатиб юборилади деб. Бизга 3-4 ой вақт берилган. Шу вақт ичида бўшатадиганини бўшатамиз ва ўзига тааллуқли ишга жойлаштирамиз. Лекин ёппасига 35 фоизини ишдан бўшатиш деган нарса йўқ», деди у.
Умрзоқов вазирликлар қўшилиши эвазига вазирлар ўртасида рақобат юзага келишига оид саволга ҳам жавоб берди.
«Масалан, Меҳнат вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги. Биз Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бир қисм функциясини ўзимизга оляпмиз. Меҳнат вазирлиги фаолиятининг асосий вазифаси инсонларни ўқитиш ва ишга жойлаштириш. Шу маънода камбағалликка қарши курашиш вазифаси бизнинг елкамизга юкланяпти. Ҳаммамиз бир давлат сиёсатини амалга ошириш вазифасига киришамиз. Ким қачон қайси вазифани эгаллаши эмас, ким нимага масъул бўлади, тааллуқли жавобгарлик нимада бўлади деган маънода штат структураси тузилади», деди вазир ўринбосари.
Адлия вазири Акбар Тошқулов унинг сўзларига «энг яхшилар вазир бўлади» дея қўшимча қилди.
«Халқимизга рақобат бўлгани яхши. Ҳар бир бошқармада функционал вазифа бор, уларга нисбатан нечта ходим бўлиши керак, нечтаси бажара олади, бу борада меъёрлар ишлаб чиқилади. Мақсад ишга халақит бериши керак эмас, ишга ёрдам бериши керак», – деди вазир.
Аввалроқ, янги бошқарув тизимида вазирликлар функциялари реестри юрилиши маълум қилинганди. Маълумот учун, Ўзбекистонда бошқарув органлари қисқартирилиши президентнинг 24 декабрдаги фармонида назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – ҳалол дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:11
-
Porscheʼнинг автобизнесдан фойдаси иккинчи чоракда 91 фоизга камайди
Авто | 15:07
-
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди
Таълим | 14:55
Мавзуга оид

11:40 / 16.07.2025
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди

16:00 / 14.07.2025
АОКА тугатилди, ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда

19:29 / 12.06.2025
АОКА: Meta компаниясига 23 мингта сўров юбордик, уларнинг 80 фоизи қаноатлантирилди

10:43 / 09.05.2025