«Росавиация» Твер вилоятида ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари рўйхатини эълон қилди
Улар орасида Евгений Пригожин ва Дмитрий Уткин ҳам бор.

Фото: AFP
«Росавиация» федерал ҳаво транспорти агентлиги Твер вилоятида ҳалокатга учраган хусусий самолёт йўловчилари ва экипаж аъзолари рўйхатини эълон қилди.
Бизнес-жетда қуйидаги йўловчилар учган: Сергей Пропустин, Евгений Макарян, Александр Тотмин, Валерий Чекалов, «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси командири Дмитрий Уткин, Николай Матусеев, хусусий ҳарбий компания асосчиси Евгений Пригожин.
Шунингдек, самолётда борт командири Алексей Левшин, иккинчи учувчи Рустам Каримов ва стюардесса Кристина Распопова ҳам бўлган.
«Фонтанка» нашри маълумотига кўра, ҳалокатга учраган самолётда «Вагнер» оператори, логисти ва Пригожиннинг шахсий қўриқчилари ҳам бўлиши керак эди.
Евгений Пригожинга тегишли самолёт 23 август куни кечқурун Твер вилоятининг Куженкино қишлоғи яқинида қулаб тушди. Бу «Вагнер» асосчисининг исёнидан икки ой ўтгач содир бўлди.
Ҳозирча, Евгений Пригожин ва Дмитрий Уткин ўлими ҳақида расман хабар берилмади.
Мавзуга оид

21:10 / 13.06.2025
Ҳиндистонда Dreamliner қулаши: авиаҳалокат сабаби нима бўлиши мумкин?

18:43 / 12.06.2025
ОАВ Ҳиндистондаги авиаҳалокатдан бир киши омон қолгани ҳақида хабар берди

14:03 / 12.06.2025
Ҳиндистонда Лондонга учаётган самолёт қулади. Асосий маълумотлар

21:24 / 09.06.2025