Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Вагнер" ХҲК Малида тинч аҳолини ўлдиришда айбланмоқда
Human Rights Watch ташкилоти Мали қуролли кучлари ва "Вагнер" ХҲК ёлланма аскарларини исёнчиларга қарши рейдлар чоғида маҳаллий фулани этник халқининг ўнлаб тинч аҳолисини ўлдиришда ва ўғирлаб кетишда айблади.

Фото: AP
Human Rights Watch (HRW) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти янги ҳисоботини эълон қилди, унда Мали ҳукумати армияси ва Россиянинг "Вагнер" ХҲК ёлланма аскарлари маҳаллий фулани этник халқига қарши шафқатсиз жиноятлар содир этишда айбланди. HRW маълумотларига кўра, Мали ҳарбийлари ва «Вагнер» ёлланма аскарлари сўнгги уч йил ичида камида 12 нафар фулани эркакни ўлдирган ва улардан 81 нафарини ўғирлаб кетган.
HRW маълумотларига кўра, 30 март куни Мали аскарлари ва "Вагнер" ёлланма аскарлари Белиданежи шаҳрига кириб келган ҳамда гувоҳларнинг сўзларига кўра, қочиб кетган ёки яшириниб юрган камида олти нафар фулани тинч аҳолисини қатл этган. HRW 47 ёшли эркакнинг сўзларидан иқтибос келтиради: «Улар менинг кўз ўнгимда дўстимнинг кўкрагига ўқ узди. Аскарлар кетгач, биз беш нафар жасадни топдик ва ярадорни эвакуация қилдик, бироқ у кейинчалик касалхонада вафот этди», — дейди у.
Қатллар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, деб ёзади HRW. У «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан олган ишончли маълумотларга кўра, апрел ойида армия ва "Вагнер" жангчилари Каес минтақасидаги Себабугу қишлоғидан камида 65 фулани чўпон ва чорва савдогарини қатл қилган. Улар рейд давомида ушланган ва армия лагерига олиб кетилган».
Матнда айтилишича, Мали ҳукумати армияси ва "Вагнер" уч йилдан бери мамлакатда фаолият юритаётган исёнчи гуруҳларга қарши қуролли рейдлар ўтказмоқда. Бу гуруҳлардан бири "Ал-Қоида" билан алоқадор ташкилот ўз сафига фулани эркакларни жалб қилишга уринаётгани хабар қилинмоқда. «Малининг бир-бирини алиштирган ҳукуматлари фулани халқини жангарилар деб билиб, уларни жиддий хавф остига қўйди», — дейди ҳуқуқ фаоллари.
Мавзуга оид

21:37 / 17.07.2025
“Вагнер”га ёлланган ўзбекистонлик жиноий жазога тортилди

08:31 / 25.06.2025
Россия ва Мали атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

18:39 / 23.06.2025
Африкадаги вагнерчилар каннибализмда айбланмоқда

21:24 / 09.06.2025