Россияда 72 ёшли аёл “ҳарбийлар ҳақида фейк хабарлар тарқатгани учун” қамалди
Суд кекса аёлга 5,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Фото: zona.media
Россиянинг Ростов вилоятида яшовчи 72 ёшли аёл ҳарбийлар ҳақида ёлғон хабарлар тарқатганликда айбланиб қамалган. Бу ҳақда Коммерсантъ нашри хабар бермоқда.
Шахтинск шаҳар суди Евгения Майборода исм-шарифли 72 ёшли аёлни ВКонтакте ижтимоий тармоғида улашган иккита пост учун беш ярим йилга озодликдан маҳрум қилган.
Аёл сиёсий нафрат ва оммавий тарзда экстремизмга чақириқлар билан Россия армияси ҳақида сохта маълумотлар тарқатишда айбдор деб топилган.
Майборода ижтимоий тармоқда улашган постларнинг бирида Украинадаги урушда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони ҳақида маълумотлар бўлган. Иккинчисида у уруш тезроқ тугашини ва Украина тезроқ оёққа туришини хоҳлашини ёзган.
Аёл айбига қисман иқрор бўлган. Бироқ айбловнинг сиёсий характерда бўлганига эътироз билдирган. У хатти-ҳаракатини Украинадаги акаси Россия томонидан отилган снаряд туфайли ҳалок бўлгани билан изоҳлаган.
Маълум бўлишича, аёл охирги постини 2023 йил 8 март куни ёзган. 22 март куни аёлни аввалига уч сутка, сўнг тўрт суткага қамашган. 40 минг рубл жаримага тортишган.
Орадан бир ой ўтгач, 2023 йил 28 апрел куни аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинган. Давлат қораловчиси кекса аёлга 6 йил қамоқ жазоси сўраган. Суд уни 5 ярим йилга озодликдан маҳрум этган.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Конгрессмен АҚШни Фаластиндаги «геноцидга шерикликда» айблади
Жаҳон | 09:44
-
Халқаро мутахассислар иштирокида PAYNET Кузатув кенгаши шакллантирилди
Ўзбекистон | 09:15
-
Чегарада фуқаро танасидан 1,3 млрд сўмлик олтин қуймалар аниқланди
Жамият | 09:10
-
Москвага дронлар ҳужуми: аэропортлар ўз фаолиятини тўхтатди
Жаҳон | 08:51
Мавзуга оид

19:35 / 02.05.2025
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади

22:09 / 01.05.2025
Трамп билан музокаралар бошланганидан кейин россиялик миллиардерлар 15 млрд долларга бойиди

17:33 / 01.05.2025
Украина Россия билан урушни тугатиш учун 22 та шартга рози – Келлог

14:30 / 01.05.2025