Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда МЧЖ раҳбари 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилди
Сурхондарё вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «Г.Г.» МЧЖ раҳбари Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 1 миллиард сўм кредит эвазига иссиқхона жиҳозларини олиб келмасдан, кредит маблағларини “Н.М.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилгани аниқланган.
Шу каби, «Б.Ҳ.» фермер хўжалиги раҳбари Б.Ф. чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига олиб келинган йирик шохли наслдор чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 900 миллион сўм кредит маблағини талон-торож қилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
Таълим | 12:50
-
Қўйлиқ мавзесидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 12:27
-
Миллий ташувчилар оғир юкларни тўғридан тўғри Хитойдан ташишни бошлади
Ўзбекистон | 12:24
-
Новосибирскда мушкул аҳволда қолган уч киши Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 12:01
Мавзуга оид

14:44 / 06.08.2025
Бухорода бош ҳисобчи ва ўринбосари «откат» билан қўлга тушди

12:33 / 01.08.2025
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида тўрт йигит ҳалок бўлди

14:38 / 31.07.2025
Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

18:18 / 21.07.2025