General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
General Motors жорий йил ноябр ойидан Chevrolet Malibu автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Компания бу қарорни асосий эътибор электр транспорт воситалари ишлаб чиқарилишига қаратилаётгани билан изоҳлаган.

Фото: Chevrolet
General Motors компанияси жорий йилнинг кузидан бошлаб бензинда ҳаракатланадиган Chevrolet Malibu автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилишини эълон қилди.
Айни пайтда ушбу автомобил ишлаб чиқарилаётган Fairfax заводи янги авлод Bolt электр хетчбеклари учун ихтисослаштирилади. Бундан ташқари, худди шу завод қисқа танаффусдан кейин Cadillac XT4 кроссоверини йиғишни яна давом эттиради. Bolt’дан фарқли ўлароқ, ХТ4 анъанавий бензинли двигателлар қаторини сақлаб қолади.
Маълумот учун, GM 1964 йилдан бошлаб ушбу русумдаги автомобилларни дастлаб Chevelle, кейин эса Malibu бренди остида ишлаб чиқариб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида ушбу моделнинг 10 миллиондан ортиқ сотувига эришилган.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг март ойидан бошлаб Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Malibu автомобилини йиғиш бошланганди. Айни пайтда ушбу автомобил UzAuto Motors томонидан 419 млн сўмдан харидорларга таклиф қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Бу Coca-Cola'ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!
Ўзбекистон | 15:00
-
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди
Жаҳон | 14:51
-
Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан кетди
Ўзбекистон | 14:31
-
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
Жаҳон | 14:16
Мавзуга оид

22:33 / 30.04.2025
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

00:24 / 29.04.2025
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

21:47 / 28.04.2025
Malibu-2 автомобиллари Ўзбекистонга Хитойдан юборилмоқда — UzAuto Motors

16:55 / 06.04.2025