Прокуратура МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолатларини аниқлади
Самарқанд ва Тошкент вилоятларида масъулияти чекланган жамиятларни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, Sh.B. МЧЖ раҳбари Ф.А. МЧЖ Самарқанд шаҳри, Фирдавсий кўчасида қурилган кўп қаватли уйларнинг 70 та хонадонини яқин қариндошлари ва танишларининг номига расмийлаштириб бериб, жами 10,5 млрд сўмни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, МЧЖни қасддан банкротлик ҳолатига олиб келганлиги аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “O-Т.” МЧЖ раҳбари И.К. “A.” хусусий корхонасидан харид қилинган 346,9 млн сўмлик дори воситалари сотувидан тушган маблағларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан “O.-Т.” МЧЖни қасддан банкротлик ҳолатига олиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

08:57 / 28.02.2025
Тошкентда 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

09:20 / 12.02.2025
644 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

23:37 / 14.01.2025
Навоийда 30 гектар ерни сотишга уринган МЧЖ раҳбари ушланди

09:30 / 19.11.2024