Исроил Эронга ҳар қандай ҳужумга жавоб қайтарилиши билан таҳдид қилди
Эрон ҳужуми натижасида Исроил томонида қурбонлар бўлмаса ҳам жавоб зарбаси берилади, деб хабар қилди Исроил армияси радиоси.

Фото: Majid Asgaripour/WANA/Reuters
Исроил Эроннинг ҳар қандай тўғридан тўғри ҳужумига жавобан Ислом Республикаси ҳудудига зарба беради.
Исроил армияси радиосига кўра, Тел-Авив бу ҳақда АҚШ ва қатор Европа давлатларини хабардор қилган.
Радиостанциянинг қайд этишича, жавоб зарбаси Эрон ҳужуми натижасида Исроил томонида қурбонлар бўлмаган тақдирда ҳам амалга оширилади.
Исроил Эрон томонидан жорий йилнинг апрел ойида юзлаб учувчисиз учоқлар ва ракеталар учирилганидан кўра каттароқ ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди кеча Исроилнинг KAN жамоат телеканали.
31 июл куни Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Теҳронда суиқасд натижасида ҳалок бўлди.
Эрон ва Ҳамас Исроилни қотилликни уюштирганликда айблади.
Эрон Ҳамас етакчисининг ўлдирилишига жавоб қайтаришга ваъда берди.
Мавзуга оид

15:27
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

10:54
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

10:34 / 28.04.2025