Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 18 ёшли йигит бассейнда ток уриши оқибатида вафот этди
2006 йилда туғилган йигит чўмилишдан сўнг сувдан чиқиб, танаси нам ҳолда электр энергия “розетка”си устига оёғини қўйган ва ток уриб йиқилган. У берилган ёрдамларга қарамасдан вафот этган. Ҳолатдан сўнг сув ҳавзасининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Фото: Видеодан кадр
Қарши туманидаги сув ҳавзасида 18 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда «Марказий студия» хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 12 август куни содир бўлган: Қарши шаҳрида ижарада яшаб келган, 2006 йилда туғилган косонлик йигит тушдан сўнг ўз яқинлари билан чўмилиш мақсадида сув ҳавзасига борган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йигит бассейнда чўмилиб чиқиб, усти нам ҳолатда электр энергия “розетка”си устига оёғини қўйган. Эҳтиётсизлиги оқибатида уни ўша ерда ток урган.
Сув ҳавзасининг фаолияти бошлаганига эндигина икки ой бўлган.
“Боланинг усти нам бўлган. У телефон қувватлаш учун ўрнатилган “розетка” устига оёғини қўйган. Ток урган деб тахмин қиляпмиз. Ҳозирда экспертиза жараёнлари кетмоқда. Шундан кейин ҳаммасига аниқлик киритилади”, деган тадбиркор Нуриддин Пирназаров.
Воқеа содир бўлганидан сўнг марҳумнинг яқинлари тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилишган. Унга қадар эса йигитга ўша манзилда бўлиб турган шифокорлар ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган. Аммо берилган ёрдамларга қарамай йигит вафот этган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган ва терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Сузиш ҳавзаси фаолияти эса вақтинча тўхтатилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

11:06 / 17.07.2025
ЙПХ ходими сувда чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

17:22 / 13.01.2025
Дубайда икки осмонўпар бино томдаги бассейн орқали бир-бирига туташтириб қурилади

15:18 / 08.12.2024
Қашқадарёда хотинини ов қуроли билан отиб қўйган эркакка ҳукм ўқилди

13:19 / 15.10.2024