Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко 30 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
Афв этилганларнинг айримлари жиддий касал экани, улар орасида пенсия ёшидаги қариялар ҳам борлиги айтилмоқда.

Фото: Беларус президенти матбуот хизмати
Беларус президенти Александр Лукашенко «норозилик характеридаги жиноятлари» учун судланган 30 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Telegram’даги «Пул первого» канали хабар берди.
Афв этилганлар орасида 14 аёл ва 16 нафар эркак бор. Уларнинг айримлари жиддий касал экани, шунингдек, пенсия ёшидаги қариялар ҳам борлиги айтилди.
Лукашенко матбуот хизматига боғлиқ канал маълумотларига кўра, уларнинг барчаси айбига иқрор бўлган. Афв этилганларнинг исмлари ҳозирча ошкор этилмади.
Июль охирларида Лукашенко 14 маҳбусни афв этганди, улар орасида 2020 йилги намойишларда қўлга олинган шахслар ҳам бор. Шу билан бирга, Лукашенко Минск яқинидаги темирйўл станциясидаги портлаш иши бўйича ўлимга ҳукм қилинган Германия фуқароси Рико Кригерни афв этиш бўйича қарор қабул қилганди.
30 июль куни Кригер Александр Лукашенкога мурожаат йўллаб, ундан ўзини афв этишини сўраган. «БелТА» агентлигининг ёзишича, шу муносабат билан Лукашенко Кригер иши бўйича «жараёнга алоқадор одамларни суҳбатга таклиф қилган».
Кригер 2023 йил 6 октябрь куни Беларусь ҳудудида қўлга олинган. Терговчиларнинг версиясига кўра, Кригер ўтган йилнинг сентябрида Украина томонида жанг қилаётган «Калиновский полки»га қўшилмоқчи бўлган. Мамлакатда экстремистик тузилма деб топилган гуруҳ ўз навбатида Кригернинг полк фаолиятига алоқаси йўқлигини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

09:08 / 24.07.2025
Ўзбекистон энергетика соҳасига микроинвестициялар жалб қилинади

11:10 / 23.07.2025
Германия: Россия ва Беларус миграциядан қурол сифатида фойдаланяпти

08:51 / 22.07.2025
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди

07:50 / 16.07.2025