Хитойлик олимлар Марс атмосферасидан энергия ишлаб чиқарадиган батареяни яратди
Батарея 1375 соат давомида узлуксиз ишлаши мумкин, бу тахминан икки Марс ойига тенг.

Фото: iStock
АҚШ ва Хитой космик агентликлари Марсга инсонларни қўндириш ва сайёрада доимий база барпо этиш учун фаол тайёргарлик кўрмоқда. Ҳал қилиниши керак бўлган муаммолардан бири база фаолиятини, шунингдек, Марсга саёҳат қилувчилар ва астронавтларнинг ишини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган доимий энергия манбасини яратишдир.
Марсга кўп миқдорда ускуналарни етказиш космик кемадаги оғирлик чекловлари туфайли анча қийин, шу сабабдан олимлар бундай энергия манбаларини нафақат самарали, балки енгил қилиш йўлларини изламоқда.
Хитой илмий-техника университети олимлари Марс атмосферасидан энергия ҳосил қилишда фойдаланиш мумкин бўлган ноёб батареяни яратди. Тадқиқот натижалари Science Bulletin журналида чоп этилди.
Олимлар Марсдаги келажак базаси учун яхши энергия манбаи бўлган енгил батареяни ишлаб чиқишганини даъво қилмоқда.
Марс атмосферасининг 95 фоизини карбонат ангидрид, қолган қисмини азот, аргон, кислород ва ис гази ташкил этади. Шунингдек, Қизил сайёрада ўртача ҳарорат минус 63 даража бўлиб, қутблар ва экваторда кескин фарқ қилади. Кундузи ва кечаси ҳарорат 60 даражагача ўзгариб туриши мумкин.
Олимларнинг айтишича, улар Марс батареясини Қизил сайёрадаги шароитларга максимал ўхшайдиган шароитларда синаб кўрди ва яхши натижаларга эришди.
Батарея Марс атмосферасидаги газлардан ёнилғи манбаи сифатида тўғридан тўғри фойдаланиши мумкин. Оддий батареядан фарқли равишда Марс батареяси энергияни сақлаш ўрнига, ёқилғи мавжудлигида кимёвий моддалар билан узлуксиз реакцияга киришиб, электр энергиясини ишлаб чиқаради, деб таъкидламоқда ишланма муаллифлари.
Электродлар зарядсизланганда батареялар Марс газлари билан ўзаро таъсирлашиб, электр энергиясини ҳосил қилувчи кимёвий реакцияни ҳосил қилади. Доимий ишлаш учун батареяни қуёш энергияси ёрдамида зарядлаш мумкин.
Олимларнинг сўзларига кўра, Марс батареяси 1375 соат давомида зарядлаш/зарядсизлантириш цикли билан узлуксиз ишлаши мумкин, бу тахминан икки Марс ойига тенг. 0 градус ҳароратда батарея 373,9 Вт·соат/кг энергия зичлигини намойиш этди.
Батареяни зарядлаш ва зарядсизлантириш жараёни литий карбонат ҳосил бўлиши ва парчаланишидан иборат бўлади, Марс атмосферасидаги кислород ва ис гази эса реакция катализаторлари бўлиб, карбонат ангидриднинг ўзгариш кинетикасини сезиларли даражада тезлаштиради, деб тушунтирди олимлар.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп "Алькатрас" қамоқхонасини қайта очишни буюрди
Жаҳон | 10:26
-
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
Ўзбекистон | 10:20
-
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
Ўзбекистон | 09:41
-
Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 09:15
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025