Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
Ишчи гуруҳларга якуний ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Фото: khovar.tj
Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари тожик-қирғиз давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлашни тўлиқ якунлади, дея хабар берди «Ховар».
4 декабр куни Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон делегациялари ҳамраислари Саймўмин Ятимов ва Қамчибек Ташиевнинг Тожикистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича учрашувида Қирғизистон ҳудудида чегара чизиғини аниқлаш тугагани туфайли ишчи гуруҳларга «якуний ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини бошлаш» топширилди.
«Тожикистон билан чегара масаласи ҳал қилинди. Кейин парламентда ратификация қилиш ва ҳурматли президентларимизнинг имзолари қолади. Бир неча ой ва биз чегараларни белгилашни тугатамиз. Комиссиянинг барча аъзоларига катта раҳмат, жуда кўп ишлар амалга оширилди ва барчадан, айниқса, жаноб Ятимовдан миннатдорман», деди Ташиев.
Икки қўшни республика фуқаролари бу воқеани 20 йилдан ортиқ кутган эди. Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги умумий чегарани аниқлаш бўйича музокаралар 2002 йилда бошланган. 2022 йилгача улар тартибсиз ва узоқ танаффуслар билан ўтказилди. Ўша пайтдаги умумий чегаранинг 972 км қисмидан томонлар 50 фоиздан сал кўпроғини аниқладилар.
Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги кўплаб баҳсли ҳудудлар туфайли маҳаллий аҳоли ўртасида сув, ер, йўл ва яйловлар бўйича тез-тез низолар бўлиб туради, бу низоларга сўнгги йилларда тез-тез ҳарбийлар жалб қилинаётган эди.
2021 йил апрел-май ва 2022 йил сентябр ойларида икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида чегарада кенг кўламли қуролли тўқнашувлар юз бериб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. 2021 йил май ойидан бошлаб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара қирғиз томони қарори билан ёпилган.
Охирги йирик воқеа томонларни музокара жараёнини фаоллаштиришга мажбур қилди. 2022 йилнинг кузидан то шу кунгача икки давлат ўртасидаги чегарани делимитация қилиш масалалари бўйича ўнлаб учрашувлар ўтказилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ
Жаҳон | 18:40
-
АҚШ Венесуэла президенти Мадурони наркокартел раҳбари деб атади
Жаҳон | 18:34
-
Эронда балуж террорчилари суд биносига ҳужум қилди
Жаҳон | 18:28
Мавзуга оид

09:05 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025
Қирғизистонда Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташ чегаралар тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

19:04 / 18.07.2025