Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабга қабул қилмаслик тўғрисидаги қонун маъқулланди
“Мамлакатимизга келганлар рус тилини билиши, рус маданияти ва тарихини ҳурмат қилиши, Россия қонунларига қатъий риоя қилиши шарт”, деди Дума спикери Вячеслав Володин.

Фото: РБК
Россия Давлат Думаси мигрантларнинг рус тили имтиҳонидан ўта олмаган фарзандларини рус мактабларига қабул қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Қонун лойиҳасига кўра, тест синовлари ўтказиш тартиби Таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
«Бошланғич умумий, асосий умумий ва ўрта умумий таълим дастурларини ўзлаштириш учун етарли бўлган рус тилини билиш бўйича тест синовларидан ўтмаган шахслар ушбу таълим дастурларини ўзлаштиришга рухсат этилмайди», дейилади қонун лойиҳасида.
Бундан ташқари, мактабларга ва бошқа таълим органларига қабул қилинганда, «боланинг Россия ҳудудида бўлишининг қонунийлигини текшириш» амалга оширилади.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин жорий ўқув йили бошида мигрант болаларнинг 41 фоизи рус тилини билишда қийналаётганини айтган эди. Унинг фикрича, сифатли таълим олиш ва мактаб ўқув дастурини ўзлаштириш учун «рус тилини билиш керак».
«Акс ҳолда, тилни билмаган бола учун ўрганиш ва ижтимоий мослашиш жараёнлари ниҳоятда қийинлашади, синфдошлари ва ўқитувчилари учун муаммолар пайдо бўлади. <…> Мамлакатимизга келганлар рус тилини билиши, рус маданияти ва тарихини ҳурмат қилиши, Россия қонунларига қатъий риоя қилиши шарт», деди у.
2024 йил мартида тожикистонлик мигрантлар айбланган «Крокус Сити Холл» концерт залидаги терактдан сўнг, Россия ҳукумати мигрантлар ҳуқуқларини тобора кўпроқ чеклай бошлади. Октябр ойида Давлат Думасига ноқонуний миграция учун жазони кучайтирувчи бешта қонун лойиҳаси киритилди. Шунингдек, мигрантларни депортация қилишнинг янги махсус режими жорий қилинди.
Мавзуга оид

20:13 / 04.05.2025
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди

22:46 / 03.05.2025
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди

21:09 / 03.05.2025
АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга қайтди

19:15 / 03.05.2025